Thumbnail Image

Ўзбекистондa қишлоқ хўжалиги соҳасида табиий офатлар хавфини камайтириш тизимининг батафсил таҳлили










ФАО. 2023. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида табиий офатлар хавфини камайтириш тизимининг батафсил таҳлили. Будапешт.



Also available in:

Related items

Showing items related by metadata.

  • Thumbnail Image
    Brochure, flyer, fact-sheet
    “Ҳеч кимни ортда қолдирмаган ҳолда”: Туркия ва Марказий Осиёда қишлоқ аёлларининг янада фаол иштироки ҳамда ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиш GCP/SEC/018/TUR 2022
    Лойиҳа Тожикистон, Туркия ва Ўзбекистонда қишлоқ жойларда яшовчи қуйи бўғин аёллари учун ўзларининг иқтисодий аҳволларини яхшилаш, корхоналар ва кооперативлар ташкил этиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиш, айни пайтда ўзлари вакил ҳисобланмиш ҳамжамиятларда ўзгаришларга етакчилик қилиш имкониятини кенгайтиришга ёрдам беради. Лойиҳа, шунингдек, қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини яхшилаш учун қулай муҳит яратишга кўмаклашади. Лойиҳа Тожикистон, Туркия ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирликлари минтақавий семинарлар кўмагида қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш сиёсати ва дастурларини гендер омилларини инобатга олган ҳолда амалга ошириш мақсадида муаммолар, илғор тажриба ва сиёсий ечимлар билан ўзаро ўртоқлашишиши мумкин бўлган минтақавий платформани яратади.
  • Thumbnail Image
    Book (stand-alone)
    Кавказ ва Марказий Осиёда чигирткаларга қарши кураш олиб бориш мобойнида пестицидларнинг салбий таъсирини камайтириш бўйича қўлланмалар 2022
    Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатларида (КМО) чигирткаларга қарши ку рашиш мақсадида катта миқдордаги инсектицидлардан фойдаланилади. Қоида тариқасида, улар пиретроидлар, неоникотиноидлар ва фосфороар ганик каби кенг миқёсда қўлланиладиган кимёвий инсектицидлар бўлиб, инсон саломатлиги ва атроф-муҳит учун хавф туғдириши мумкин. КМО мам лакатларининг чигирткаларга қарши курашиш бўлинмаларида бу хавф-ха тарларни камайтириш бўйича кўплаб чора-тадбирлар мавжуд. Шунга қа рамай, пестицидларнинг атроф-муҳитга ва инсон саломатлигига таъсири бўйича жамоатчиликнинг қизиқиши кучайиб бораётганлиги, миллий қо нунчиликлар ва халқаро сиёсатнинг янада кенг чегаралари чигирткаларга қарши кураш олиб бориш доимий равишда такомиллаштириб борилишини тақозо қилади.
  • Thumbnail Image
    Book (stand-alone)
    Мевали ва ток кўчатларини кўпайтириш ҳамда пайвандлаш усуллари 2022
    Also available in:
    No results found.

    Табиатда олма дарахтлари уруғлари орқали кўпаяди, аммо улар тижорий кўламда ёки хонадонда етиштирлганида одатда маълум бир нав селекция қилинган (танланган) пайвандтагга пайванд қилинади. Пайвандтаглардан фойдаланган ҳолда кўчат тайёрланишининг асосий сабаби шунда-ки, олма навлари уруғдан кўпайтирилганида “исми-жисмига мос” бўлмайди (яъни ўзгариб кетади) ва олдинлари олма кўчатларини вегетатив йўл билан тайёрлаш осон бўлмаган. Шу сабабли, мақбул сифат кўрсаткичларига эга мева соладиган уруғ-кўчат топилганида уни уруғларини экиш орқали ёки “пархиш” ёки қаламчалардан кўпайтириш усулларидан фойдаланган ҳолда кўпайтиришнинг имкони бўлмаган. Бугунги кунда, вегетатив кўпайтириш усуллари шу даражада ривожланди-ки, энди пайвандуст навларни қаламчалар ёрдамида ёки лабораторияда микро-кўпайтириш йўли билан кўпайтириш мумкин. Шунга қарамай, пайвандтаглар ҳозиргача ўз устунлигини сақлаб қолди, чунки бугунги кунда етиштириладиган пайвандуст навларнинг аксарияти ўзи илдизлатилиб экилганида боғда керакли тарзда ўсмайди. Қаламчалари илдизлатиб кўпайтирилган пайвандуст навлар кучли ўсади, ҳосилга кеч киради ва яхши пайвандтагга уланган пайвандустга қараганда ҳосилдорлиги паст саналади. Олма уруғ-пайвандтаглари етиштирувчилар томонидан кенг қўлланилган дастлабки пайвандтаглар ҳисобланади, бунга асосий сабаб сифатида олма уруғларини топиш осон бўлганини келтириш мумкин. Олма наваларини “пархиш” усули ёрдамида осонгина кўпайтириш мумкинлиги аниқланганидан кейингина, вегетатив ёки клонал кўпайтириш усулларига юқори қийматга эга бўлган олма навларини кўпайтиришнинг самарали йўллари сифатида қарала бошланди. Кўп ўтмай, клонал (вегетатив тарзда кўпайтирилган) пайвандтаглар уруғ-пайвандтагларга нисбатан катта устунликларга эга эканлиги ойдинлашди. Биринчидан, пайвандустнинг хусусиятларини маълум бир мақсаддан келиб чиққан ҳолда мослаштириш имконияти туғилди. Бу ўша давр учун муҳим янгилик бўлиб, ҳозир ҳам ўз аҳамиятини сақлаб қолган, айниқса, гап дарахтнинг ўсиш кучи, эрта ҳосилга кириши ва ҳосилдорлиги ҳақида кетганида. Иккинчидан, клонал пайвандтаглардан фойдаланиб ташкил қилинган боғлардаги дарахтларнинг ўсиши ва ҳосилдорлигида бир хиллик мавжуд бўлса, аксинча ҳар бири алоҳида ирсиятга эга бўлган уруғлардан кўпайтирилган уруғ-пайвандтагларда ўстирилган дарахтлар ўзгарувчан эди. Бугунги кунда, маълум бир даражада пакана бўлган пайвандтагларга уланган пайвандустлардан фойдаланган ҳолда интенсив олма боғларини ташкил қилиш тобора оммалашиб бормоқда. Бундай интенсив боғларни бошқариш осон бўлиб, етиштирувчиларга киритилган сармояни эрта қоплаш имконини беради.

Users also downloaded

Showing related downloaded files

No results found.